Ўзбекистон: Мухолифат нега сайловни масхарабозлик демоқда?
Ўзбекистон ҳукумати хориждаги мухолифатдан қўрқадими? Мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси яқинлашаётган Парламент сайловларини масхарабозлик, деди ва одамларни унда иштирок этмасликка чақирди. Партия раҳбари Муҳаммад Солиҳ уч йиллик сукутдан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатни танқид қилди. Партия баёнотида айтилишича, Шавкат Мирзиёев иқтисодий жабҳада баъзи либерал қадамларни ота бошлаши, мухолифатнинг Ўзбекистонга қайтишига умид уйғотган. “Лекин Мирзиёев янги йўл танламади. У ўз муаллимининг изидан юришни афзал кўрди: мухолифатга ўлка эшикларини очмади, уни аввалги “халқ душмани” мақомида қолдирди ва унга қарши таъқибни давом эттирди”, дейилади баёнотда.