G
enby!

"Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Озодлик студияси меҳмони бўлди

Чехиядаги “бахмал инқилоби”нинг 30 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашиш учун Прагага келган Эрк демократик партияси раиси¸ таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ Озодлик студияси меҳмони бўлди. Каримов режимининг ашаддий танқидчиси бўлган Муҳаммад Солиҳ Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келгандан сўнг янги ҳукуматни танқид қилишга ошиқмагани¸ аммо мамлакатда туб сиëсий ислоҳотлар ўтказилмаëтгани ўзини Мирзиëев ҳокимиятининг ҳам танқидчисига айлантирганини айтади. Сиëсий ислоҳотлар ўтказилмаганининг энг ëрқин намунаси эса¸ Муҳаммад Солиҳ таъкидича¸ 22 декабрь кунги сайловларнинг ҳақиқий мухолифатсиз ўтказилаëтганидир. “Яна айни Каримов тузган чўнтак партиялари¸ яна айнан тепадан тасдиқланган рўйхатлар. Бунинг нимаси янги Ўзбекистон¸ бунинг нимаси янги сайловлар?” деди Озодлик билан суҳбатда 27 йилдан бери сургунда яшаëтган Эрк демократик партияси лидери. Муҳаммад Солиҳ билан тўлиқ суҳбатни Тошкнт вақти билан 21:00 да кўришингиз мумкин.

Смотрите также