G
enby!

Ўзбекистон ҳукумати нега шу аёлнинг битта гапини ҳам бажаролмади? BBC Uzbek

Ўзбекистон халқи шу якшанба, 22 декабрда парламент сайловида овоз беради. Ислом Каримов ўлимидан бери илк бора ўтаётган парламент сайлови олдидан халқ номзодларни саволга тутмоқда ва ўз муаммоларини айтиб чиқа бошлади. Лекин барча номзодлар ҳам 33 миллион ўзбекистонликнинг муаммоларини билишадими? Билганда ҳам, уларни ҳал этишга қодирми? Халқаро меъёрлар бўйича, Ўзбекистон тарихида ҳали биронта ҳам сайлов шаффоф, эркин ва адолатли ўтмаган. Бу сафар ҳам мухолифат иштирок этаётгани йўқ. Бироқ жорий сайловолди жараёни сўнгги чорак асрда қайси жиҳатлари билан янгилик бўлмоқда? 22 декабрдаги овоз беришдан халқ нима кутмоқда ва номзодлар нима таклиф этишяпти? Би-би-си Ўзбек Хизмати лавҳасини томоша қилинг. BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Смотрите также