Кара-Суу Хадия фонди Маслахат
Ассалому алейкум эхсон қилувчилар бӯлса ва мухтожлар бӯлса бизга алоқага чиқишингиз мумкун! Абу Мусо Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳар бир мусулмонга садақа лозим”, деганларида, саҳобалар: “Агар уни топа олмаса-чи?” дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Қўли билан ишлаб топиб ўзи ҳам фойдаланади ва садақа ҳам қилади”, дедилар. “Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?” дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Бечорахол муҳтожга ёрдам берсин”, дедилар. “Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?” дейишганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Яхшиликка буюрсин”, дедилар. “Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?” дейишганида, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ёмонликдан ўзини тийсин, шундай қилиши ҳам садақадир”, дедилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти) #хадия #abdullohdomla #exson #islam #kyrgyzstan #kazakhstan #рекомендации #russia #youtubeshorts #youtube