Ўтда ëнмас, сувда чўкмаcларнинг ким ошди савдоси
Агар бир барг дарахтдан узилиб тушса бу тасодиф эмас" Бу гапни файласуф Конфуций айтган. Одатда мақола ëзганда энг сўнгги янгиликдан бошлаш жоиз. Мен эса эски хабардан бошлайман. Бу хабарда акс эткан соханинг хабар мазмуни орасидаги боғлиқлик борми ëки йўқми билмайман. Жорий йилнинг июн ойида бўлиб ўтган Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ҳисобот йиғилишида ички ишлар органлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш, тизимнинг имижини ошириш ва соҳада илдиз отган коррупцияга қарши олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтилди.