G
enby!

Дўстлик туман Соҳил бўйи... Фавворалар шоуси

"Мевазор"даги "фавворалар шоуси"да шукроналик ҳислари Дўстлик туманининг “Мевазор” маҳалласи ҳудудидан сокинлик билан оқиб ўтувчи канал бўйи бугун тамоман бошқача манзара касб этган. Иш бошлаганига ҳали кўп вақт ўтмаган бўлса-да, бу масканда амалга оширилаётган гастрономик туризм лойиҳалари одамлар қалбига яқин, ҳаётга ёрқинлик ва мазмун бағишлай бошлади. Кузнинг этни жимирлатувчи кечки салқини ҳам бу ерга тўпланганларнинг завқини сўндиролмайди. Канал бўйидаги ҳар бир чақнаган чироқ, хилма-хил рангда отилиб, ҳавога мусиқа садосидек кўтарилаётган фавворалар гўё шукроналик туйғуларидай янграйди. Атрофда болаларнинг шод овози, катталарнинг чой атрофидаги суҳбати, табассум ва қониқиш — ҳаётнинг энг гўзал рангларидан бири сифатида намоён. Оилавий дам олишга чиққан юзлаб меҳмонлар бу ерда фақат мазали таомлар ёки чойнинг ҳиди учун эмас, балки самимийлик, тинчлик, шукроналик муҳитини ҳис этиш учун йиғилгандай. Болажонлар кўнгилочар ўйингоҳларда бахтдан сакраб, катталар ҳаловатли суҳбат қуриб ўтиришаркан, бу манзара инсонни беихтиёр ҳаёт нақадар гўзал, яшамоқ завқли деган фикрга келасиз. Кимдир қўлидаги пиёлани оҳиста айлантираркан, ҳаётдан масрур ўйнаётган боладек сакраётган фаввораларни томоша қилади. Шу сукунатда, шу нурли кечада у нафақат “Мевазор” гўзаллигидан, балки тинчлик ва осойишталик неъматидан шукрона келтиради. Бугун соҳил бўйи нафақат маҳаллий аҳоли, балки туман меҳмонлари учун ҳам чин маънодаги дам олиш ва руҳий янгиланиш масканига айланмоқда. Бу ерда меҳнат меваси бор, хайрли ниятлар самараси бор, энг муҳими — шукроналик ҳисси бор. Ҳар томондан таралаётган чироқ ёруғи, фавворалар рақси, болаларнинг қаҳқаҳаси ва мазали таомлару қаҳва атрининг мусаффо ҳавода таралаётган ҳиди — барчаси битта сўзни эслатади: ЕТКАЗГАНИГА ШУКР.

Смотрите также