Тазия Узбекистон халк артисти вафот этди
Сотрудничество - Telegram: https://t.me/Anaxolosrobot
#Тазия #Узбекистон халк артисти #вафот этди 30 октябрь куни Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри, “Дўстлик” ордени соҳиби, дубляж устаси Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Театр арбоблари уюшмаси хабар берди. Маълумот учун, театр ва кино актёри, Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов 1938 йилнинг 3 январь куни Наманган шаҳрида туғилган. У Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатгач, 1958 йилдан бери Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрида актёр, сўнгра театр директори лавозимида ишлаган. Аҳмедов мазкур жамоада ишлаш жараёнида элликдан ортиқ спектаклларда асосий ролларни маҳорат билан талқин этган.