Маймун йилида туғилганлар қандай одамлар? #muchal
12 ҳайвонли мучал тақвимида 1956, 1968, 1980, 1992, 2004, 2016, 2028 йиллар Маймун йилига киради. Маймун йилида туғилган инсонларнинг ажралиб турувчи томонлари – улар кашфиётчи, ақлли, юқори дидли, ижодкор, топағон ва артистлик қобилиятига эга кишилар. Камчиликлари – ўта мағрур, худбин ва шубҳакор. Маймун йилида туғилган кишилар конструкторлик қобилиятига эга, ҳар қандай тизимнинг моҳиятини англай олади, ажойиб ҳунарманд. Юмор ҳисси ва болаларча беғуборлик Маймунларни жамоада танитади. Узоқ йилларгача ҳам маънан, ҳам жисмонан ёшлик кўринишини сақлаб қоладилар. Романтик муносабатларда етакчи. Савдо-сотиқда ҳам уқувли бўлишади. Маймунлар жуда қизиқувчан, мулоқотда фаол ва турли феъл-атвордаги кишилар билан ҳам осон мулоқотга киришади. Уларнинг зийраклиги ва ташқи муҳитга тезкор реакцияси ижтимоий ҳаётда омадга эришишида ёрдам беради, ҳар қандай даврада бемалол ўрнини топиб кетади. Билимли, яхши хотирага эга Маймунлар рақобатлашишни ёқтиради ва вазиятдан тўғри фойдаланишни билгани учун кўпинча рақибларидан ўзиб кетади. Топағонлиги ва ютуқ келтирадиган вариатларни тўғри танлай олиши Маймунларга ўзларини молиявий томондан таъминлашда ёрдам беради. Маймунлар экстремаль вазиятларда ҳам топағонлик билан ҳаракат қиладилар. Янгиликларга интилувчанлиги ва инновацияларни кўздан қочирмаслиги сабабли бу йилда туғилган инсонлар бошқа мучал соҳибларидан ҳар доим бир қадам олдинда юрадилар. Бадиий истеъдоди касб танлашига таъсир қилади ва улар кўпинча артистлик қобилияти зарур бўладиган ишларни танлайдилар. Маймунлар ҳар доим атрофдагиларни қўллайди, воқеалар ривожига қараб муаммоларни ечишнинг турли йўлларини кўра олади. Маймун йилида туғилган кишилар барчага ёрдам беришга тайёр бўлса-да, мағрурлиги ва бироз худбинлиги кишиларга юракдан ишонч билдиришига тўсқинлик қилади. Кўпинча ўз айёрлиги ўзига қарши ишлайди. Муҳаббатда рашкчи ва шубҳакор. Ёнидагиларга ўз сўзини ўтказишга ҳаракат қилади, атрофидаги инсонларнинг табиатидаги ожиз томонларини кўра олади ва бундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланади. Баъзида мақсадлари йўналишида адашади ва истеъдодини ҳаётдаги майча-чуйда ишларга сарфлайди. Маймун йилида туғилган эркаклар доим ҳис-туйғулар оғушида яшайдилар. Аёллар эътиборида бўлишни ёқтиради ва мақтовларни хуш кўради. Ажойиб юмор ҳисси ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетишда ёрдам беради. Бироқ ўзини яхши кўриши ва бироз ҳовлиқмалиги кишилар билан зиддиятга сабаб бўлади. Маймун йилида туғилган аёллар ўзгарувчанлиги билан ажралиб турадилар. Улар оптимист, ҳар доим лаббай деб ёрдамга тайёр, яқинларига ҳар доим ғамхўрлик қиладиган кишилар. Бироқ ҳаяжонга берилиб, тез хафа бўладилар. Маймун йили аёллари яхши уй бекаси, яхши она бўладилар. Хайрия ишларига бош қўшадилар, ижодий фаолият билан шуғулланишни ёқтирадилар. Ишқий муносабатларда Маймунлар ҳаяжонли ўзгаришлар таъсирида бўлишади, жанжал-тортишувга мойил, арзимаган нарсалар учун жиддий тушунтириш талаб қиладилар. Улар ўзларига атрофдагиларнинг фикри билан яшамайдиган, ўзига ишонган ва очиқ кишиларни жуфт қилиб танлайдилар. Аммо агар Маймунлар никоҳ қурсалар, жуфтига нисбатан ишонч кўрсатиб, оила масъулиятини бўйнига олишади. Машҳурлардан Леонардо да Винчи, Жеймс Кук, Чарльз Диккинс, Александр Дюма, Рэй Брэдбери, Элизабет Тейлор, Том Хэнкс, Мил Гибсон, Эрик Бана, Жиллиан Андерсен, Селена Гомеслар Маймун йилида туғилган. #Ўзбекистон #Юмористик #Туризм #Музика #Кун #Тарих #тақдир #бурж #O‘zbekiston #Yumoristik #Turizm #Muzika #Kun #Tarix #muchal #taqdir #burj