БЎРИ АЁЛ. Моҳигул НАЗАРОВА. қисса
Лайло текширишларнинг баридан ўтиб,самолёт трапидан кўтариларкан, ниҳоят юртга қайтаётганидан ич-ичидан ёруғ бир қувончни туйди. Қандай яхши-я! Ўн беш кунгина бўлса-да,у мусофирчилик ташвишларидан қутулади.Ниҳоят болаларини бағрига босади.Онаси,укаси,бошқа яқинлари билан дийдорлашади. Унинг жойи ўртароқда, шундоққина ойна тагида экан.Тунда ҳеч қандай манзарани кузатиш имконияти бўлмаса-да, Лайло ўз хаёллари билан кетиш ниятида жойига ўтириб олди. Бироздан кейин яна бир қирқ ёшлар атрофидаги ўртадан сал баланд бўйли эркак озғингина,нимадандир асабийлашгани билиниб турган аёл билан келиб,унинг ёнидан жой олишди. Юртдошлик ҳурмати Лайло улар билан бош ирғаб саломлашиб, яна ўз хаёлларига ғарқ бўлди. ― Синглим,сиз билан қаердадир кўришмаганмизми,мабодо?