Таиландда Наманган вилояти вакиллари бир неча самарали келишувларга эришдилар.
Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти кўмагида Фарғона водийсида туризм тармоғини ривожлантириш бўйича бир неча йилдан бери тизимли тадбирлар ташкил этилмоқда. Айнан шу ҳаракат натижасида тузилган CTN - Community tourism network Ferghana Valley аъзолари Таиландда шу каби жамоатчилик туризм тузилмалари фаолияти, қишлоқлардаги туризм инфратузилмаси билан яқиндан танишдилар. Таиланддаги Community Based Tourism - CBT асосчиси, профессор Potjana Suansri ва Panot Pakongsup томонидан маҳорат дарслари ўтилди Чанг Ма шаҳрин тоғли ҳудудида Peter Richards вв Dtor Tosermkit томониан ташкил этилган меҳмон уйи, Памон қишлоғи ҳунармандчилик ва маданият маркази билан танишилди. Таниқли туризм эксперти Jeeranun Phanna Наманганнинг Таиланддаги туризм элчиси мақомига эга бўлди. Тадбирлар доирасида Ахсикент археология парки китоби тақдимоти ўтказилди.