Қамоқда 18 йил сақланган Муҳаммад Бекжон ИИБ назоратидан чиқарилди
18 йил Ўзбекистон қамоғида ўтирган журналист, 64 ёшли собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон ИИБ назоратидан чиқарилди. Эндиликда собиқ маҳкум АҚШда яшаётган фарзандлари билан учрашиш учун чиқиш визаси олиш, пенсияга чиқиш, прописка муаммосини ҳал қилиш ва тортиб олинган уйини қайтариб олишни режалаштирмоқда. Ўтган йили қамоқдан озод бўлгач, бир йил давомида Ички ишлар бўлими назоратида бўлган собиқ маҳкум Муҳаммад Бекжон 22 февраль куни назоратдан чиқарилди. Бу ҳақда Озодликка гапирган Муҳаммад Бекжонга кўра, у назоратдан чиқарилган куннинг эртасигаёқ Тошкентга саёҳат қилган: Ички ишлар вазирлигининг Янгибозор тумани бўлими ходимлари келиб, мени табриклаб кетишди, дейди М. Бекжон.