Ўзбекистон Республикаси Президентига Олтиариқ тумани Беглар МФЙ дан мурожаат
Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат. Олтиариқ тумани, Беглар МФЙ ва Тошкент МФЙда яшовчи 40 та хонадонда яшовчи фуқаролари номидан тел: +998902779513 Биз – Олтиариқ тумани Беглар МФЙ ҳамда Тошкент МФЙ маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар, сўнгги ўн беш йил давомида Наврўз МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сўх-Шахимардон каналидан сув олиб келиб ерларимизни суғориб келганмиз. Бироқ: Каналдаги дамба (каробка) таъмирланмай ёпилиб қолгани сабабли сўнгги 15 йил ичида сув оқими тўхтаб қолган. Мазкур масала бўйича Фарғона вилояти ҳокимига, вилоят прокурорига, Олтиариқ туман ҳокимига, Олтиариқ тумани прокурорига мурожаат қилган бўлсак-да, белгиланган муддатда ёзма жавоб олмадик. Бундан ташқари, Юксалиш МФЙ раиси ва айрим фуқаролар томонидан қонуний фаолиятимизга асоссиз равишда тўсиқлар қўйилмоқда. Бу ҳолатлар фуқароларнинг Конституцияда кафолатланган сув ресурсларидан тенг ва адолатли фойдаланиш ҳуқуқини чекламоқда. Шу асосда, Сиздан қуйидагиларни сўраймиз: 1. Олтиариқ туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан аризамиз жавобсиз қолдирилганлиги ҳолатини ҳуқуқий жиҳатдан ўрганиб чиқиш ва айбдор мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш. 2. Наврўз МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сўх-Шахимардон каналидаги дамбани таъмирлаш ва сув оқимини тиклаш бўйича масъул ташкилотларга топшириқ бериш масаласини назоратга олиш. 3. Фуқароларнинг сувдан тенг ва қонуний фойдаланишига тўсқинлик қилаётган маҳалла раиси ва айрим фуқароларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш. 4. Мурожаатимиз юзасидан белгиланган қонуний муддатда бизга ёзма жавоб тақдим этиш.