Oqqayin vodiysi. Temirtosh va Qoraqamish koʻllari | Оққайин (Ойгаинг). Темиртош ва Қорақамиш кўллари
Тошкент вилоятининг харитасига қарасангиз, унинг шимолий қисми узун шохни эслатади. Бир томони Қозоғистон, бошқа тарафи Қирғизистон. Ўртадаги водий эса Оққайин (Ойгаинг) деб аталади. Мамлакатимизнинг энг чиройли жойларидан бири шу ҳудудда беркиниб ётади. Бу ерга бориш осон эмас. Тошкент шаҳридан атиги 220 километр масофада жойлашган бўлса-да, у ерга бориш учун 10 соатдан кўп вақт кетади. Аввалига 100 км асфальтдан, сўнг 120 км тош-тупроқ йўлдан юрилади. Пском қишлоғидан уёғига ўтиш учун эса чегара қўшинларидан махсус рухсатнома керак бўлади.