Ҳамкорликнинг янги босқичи.
Жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент шаҳар прокуратурасида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти прокуратуралари раҳбарияти, тармоқ раҳбарлари ва туман (шаҳар) прокурорлари иштирокида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Б.Валиев ҳамда Бош прокуратуранинг бошқа масъуллари иштирок этди. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти географик жойлашувининг ўзига хослиги, пойтахтга барча кириш ва чиқиш йўллари Тошкент вилояти ҳудуди орқали ўтиши сабабли икки ҳудуд прокуратуралари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини ва аҳолининг малакали тиббий хизматдан фойдаланишини ҳамда бошқа соҳаларда қонунийликни таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари келишиб олинди. Тадбир давомида Тошкент шаҳар прокурори У.Б.Қосимов ва Тошкент вилояти прокурори С.И.Самадовлар томонидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланиб, ижрога қаратилди.