“Биринчи рақамли жаллод” сифатида ном чиқарган Нозим Жумаев қамоқда калтаклаб ўлдирилдими?
2 апрель куни жума номозидан кейин Бухоро шаҳар марказидаги дафн қилиш учун ëпиқ "Ҳазрати Имом" қабристонига жиноят дунёсида “палач” лақаби билан танилган 61 яшар Нозим Жумаев кўмилди. Жанозада қўшни Қозоғистон¸ Қирғизистон¸ Туркия ва Кавказорти ўлкаларидан жиноят олами вакиллари ҳам қатнашди. Марҳумнинг таниши Жумаевнинг "қамоқда уриб ўлдирилгани"ни иддао қилди. Жумаев билан бирга жазо ўтаган яна бир собиқ маҳкумнинг таъкидлашича¸ "Жумаев диабетга чалингани ортидан оëғидан жароҳатланган ва гангрена оқибатидан ўлган". Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси матбуот хизмати вакили Озодлик билан суҳбатда қийноқ иддаоларини рад этди.