Риштон - бозор ва бизнес хавф остида - Ўзбекистон Фарғона BBC Uzbek
Ўтган йил бузиш ва қайта таъмирлаш ишларидан чиққан Риштон бозори яна диққат марказида. Ҳокимликнинг 21 май куни тадбиркорларга юборган хатида бозор яна "таъмирланиши" ва дўкондорлар яна ўз дўконларини ўз қўллари билан бузишлари буюрилган. Хатда тадбиркорларга товон пули, уларнинг қаерга кўчирилиши, бу қачон ва қандай юз бериши ҳақида маълумот йўқ. Би-би-си хатга имзо чеккан ҳоким ўринбосари Содиқ Ҳайдаровга боғланганида у трубкани қўйиб қўйди ва қайта кўтармади.