Мирзо Улуғбекнинг онасини ким чопиб ташлаган?
Гавҳар Шод бегим Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳруҳ Мирзонинг суюкли катта хотини эди. У Чиғатой зодагонларидан Ғиёсиддин Тархоннинг қизи эди. Ривоят қилишларича, Ғиёсиддин Тархоннинг бобокалони — Қушлик бир вақтлар Чингизхон мулозиматида бўлиб, бир жанг асносида уни ўлимдан сақлаб қолган экан. Шундан буён Чиғатой улусида бу авлод юксак эътибор ва ҳурматга сазовар бўлган. Гавҳар Шод бегим 1379 йилда туғилиб, 1393 йилда Шоҳруҳ Мирзо никоҳига кирган. Ундан уч ўғилу икки қиз кўрган. Тўнғич ўғли —Улуғбек Мирзо кўрагон (Муҳаммад Тарағай, 1394— 1449), ўртанча ўғли — Бойсунғур Мирзо (1397—1433) ва кичик ўғли — Муҳаммад Жўки Мирзо (1401 —1445) лардир. тўлиқ: https://tavorix.islamonline.uz/site/i...