G
enby!

Ҳадис ва қўрқинчли шарҳ

Бир ҳадис ўқиб, ғамга ботдим... Ибни Можанинг “Сунан”идан бир ҳадис ўқиб қолдим. Пайғамбар алайҳиссалом 1400 йил олдин бизнинг аҳволимизни билганларига яна бир бор амин бўлдим. Неча кунки, шу ҳадис юзасидан мушоҳада қиламан, ичим ёришмайди... Пайғамбаримиз саллаллоҳи алайҳи васаллам дебдилар: “Фоҳишабозлик ошкора тарқалган қавм орасида вабо ва ўтмишда одамлар билмаган касалликлар тарқайди. Тарозидан микёл (литр, метр) дан уриб қолишса, қаҳатчилик, қийинчилик – оғир турмуш ва султоннинг жабр зулми билан жазолангайлар. Молларининг закотини адо этишмаса, самодан ёмғир тўсиб қўйилур, агар чорва ҳайвонлари бўлмаганида, умуман, ёмғир ёғмас эди. Агар Аллоҳ ва Росулининг аҳдини бузсалар, Аллоҳ уларнинг устига бегона душманни ҳукмрон қилиб қўяди, қўлларидаги баъзи нарсалардан (мол-дунё, ҳуррият, эрк ва бошқалардан) маҳрум бўладилар. Имомлари – раҳномалар Аллоҳнинг Китобига асосланиб ҳукм юргизмасалар, Аллоҳ уларнинг мусибатини ўз ораларида қилиб қўяди”. Ҳадис тугади. Мен адо бўлдим... Очиғи, бу ҳадисни шарҳлашга қўрқаман. Сабаби, ҳадисни шарҳлаш учун кўпгина исломий илмларни пухта эгаллаган бўлиш керак. Аммо шарҳи ва исботини ҳаётимизда кўргандек бўламан. Бу ҳадиснинг даҳшатли шарҳини видеода кўринг! Муҳаммад салаллоҳи алайҳи васаллам Ҳақ пайғамбар! Охирги замон пайғамбари! Нима деган бўлсалар, рост айтганлар. Айтганлари башорат! Ё Пайғамбар алайҳиссалом айтган йўлдан юрамиз ё бор-будимизни бунинг пайида бўлган кофирларга топшириб, ер юзидан йўқ бўлиб кетамиз! Қизларимиз эса, ўрисдан, хитойдан, яҳудийдан, кофирдан бола туғиб, бир неча авлод алмашгач, кейинги авлодлар бизнинг номимизни ҳам, зотимизни ҳам, динимизни ҳам, тилимизни ҳам, қачондир Ер юзида бўлганимизни ҳам унутиб юборишади! Мени у кунларга етмасдан жонимни олишини Аллоҳдан сўрайман! Астағфируллоҳ! Каримберди Тўрамурод.

Смотрите также