G
enby!

Алимент қанча вақтда ундириб берилиши керак?

Савол: Ассалому алекум! Алимент бўйича сўрамоқчи эдим. Болам икки ярим ёш, 2022 йил декабрда алимент ундиришга судга берган эдим, лекин ҳали ҳам алимент ундириб бера олишмаяпти. Нимага ундай бўлаяпти? Илтимос жавоб ёзинг. Жавоб: Сиз аввало мурожаат қилинган фуқаролик судига бориб, Алимент ундириш ҳақидаги суд буйруғидан ва ижро варақасидан нусха олинг. Кейин ушбу ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюросининг, қарздор (яъни турмуш ўртоғингиз) доимий яшаш жойидаги бўлимига мурожаат қиласиз. Ижрочига ижро ҳаракатларини зудлик билан амалга ошириш ва қарздорнинг алимент тўлашдан бўйин товлаётганлиги ҳолатларига нисбатан қонуний чоралар кўриш ҳақида ёзма илтимосномалар киритиш ҳуқуқингиз бор. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг: 136-моддаси: Алиментни суд тартибида ундириш. Ҳавола: https://lex.uz/docs/104720
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг: 171-модда. Суд буйруғини бериш бўйича талаблар. 177-модда. Суд буйруғини бериш тартиби ва муддати: Арз қилинган талабнинг мазмуни бўйича суд буйруғи ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида судья томонидан берилади. Суд буйруғи судья томонидан ундирувчи ва қарздорни судга чақирмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан якка тартибда, суд муҳокамасисиз берилади. Суд буйруғи судья томонидан имзоланади. Агар белгиланган муддатда қарздордан судга эътироз келиб тушмаса, судья ундирувчига суднинг муҳри билан тасдиқланган буйруқ кўчирма нусхасини ижрога тақдим этиш учун беради. Ундирувчининг илтимосига кўра суд буйруғи ижро этиш учун бевосита суд томонидан юборилиши мумкин. Қарздордан давлат божини ундириш учун суднинг муҳри билан тасдиқланган суд буйруғининг алоҳида нусхаси бевосита суд томонидан ижро этиш учун юборилади. 180-модда. Суд буйруғининг қонуний кучга кириши: Суд буйруғи у берилгандан сўнг ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳавола: https://lex.uz/docs/3517337
Ўзбекистон Республикасининг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Қонуни: 9-модданинг биринчи қисми: Ундирувчи ва қарздор ижро иши юритишдаги тарафлар ҳисобланади. 11-модданинг биринчи қисми: Тарафлар ижро ҳаракатларини амалга оширишда ижро иши юритиш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар, нусхалар олиш, қўшимча материаллар тақдим этиш, илтимосномалар бериш, ижро ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этиш, ижро ҳаракатлари жараёнида оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ижро иши юритилиши давомида пайдо бўладиган масалалар юзасидан ўз важлари ва фикр-мулоҳазаларини билдириш, ижро иши юритишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важлари ва фикр-мулоҳазаларига қарши эътироз билдириш, рад қилиш, давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар. 23-моддаси иккинчи қисми: Давлат ижрочиси ижро ҳужжатини олган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради. Шу модданинг тўртинчи қисми: Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор нусхаси у чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ундирувчига, қарздорга, шунингдек ҳужжати ижро этилиши лозим бўлган суд ёки бошқа органга юборилади. 30-моддаси иккинчи қисми Ижро ҳужжатларининг қуйидаги талаблари дарҳол ижро этилиши керак: алиментлар ҳамда уч ойдан ошмаган иш ҳақини ундириш тўғрисидаги талаблар. Ҳавола: https://lex.uz/docs/26477
Сизга қўлланма (шпаргалка): Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги 4-сонли қарори: БУЙРУҚ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУН НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ҳавола: https://lex.uz/ru/docs/1455990
Саволларга адвокат Нурматов Аъзам жавоб бермоқда. Сиз ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича қуйидаги ҳавола ва телеграм бот орқали бемалол мурожаат қилишингиз мумкин: Telegram-bot: https://t.me/Legalteam_uz_bot
Э-почта: info@legalteam.uz Бизнинг каналлар: Instagram:   / legalteam_uz   Telegram: https://t.me/legalteamuz
Facebook:   / legalteamuz   TikTok:   / advokat_nurmatov  

Смотрите также