G
enby!

11 йиллик тутқун: Жаслиқ қамоқхонасини тугатиш - ўта муҳим сиёсий қарор

Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни Жаслиқ колониясини тугатиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қорақалпоғистоннинг Жаслиқ посёлкасида жойлашган қамоқхонада 11 ярим йил сақланган собиқ сиёсий маҳкум – 41 яшар инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Фармонов бу қарорни ўта муҳим сиёсий қарор, деб баҳолади. Фаол қамоқхона биносини музейга айлантириш, унда қийноққа солинган маҳкумлар ҳикояларини ҳужжатлаштириш, уларни қийноққа солган ходимларни эса албатта жазога тортишни сўради. Мен аввал ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифамда Жаслиқ қачон музей бўлади, деган масалани кўтарган эдим. Бу қамоқхона музейга айлантирилиши керак. У ерда қийноққа солинганларнинг ҳикоялари ўрганилиб, ҳужжатлаштирилиши керак. У ерда маҳкумларга нисбатан руҳий-жисмоний қийноқларни қўллаганлар жазога тортилиши керак ва бу жамоатчиликка ошкор қилиниши керак. Акс ҳолда, яна шундай Жаслиққа ўхшаган қамоқхона очилиб, ўша аёвсиз қийноқлар такрорланмаслигига кафолат беролмайди, - дейди жумладан Азам Фармонов.

Смотрите также