ҚУЁШ МАНБАСИ: ҲАМЮРТИМИЗ ДАВЛАТГА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ СОТИШНИ БОШЛАДИ
ҚУЁШ МАНБАСИ: ҲАМЮРТИМИЗ ДАВЛАТГА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ СОТИШНИ БОШЛАДИ Пойтахтимизнинг Яккасарой туманида истиқомат қилувчи Рустам Ёдгоров бундан 2-3 йил аввал янги уй кўтаришни бошларкан, уй битса, албатта, хонадони учун қуёш панели ва сув иситиш қурилмаси ўрнатиш ҳақида яхши ният қилди. Уй битгач, табиий, унинг бу нияти амалга ошди. Нефть ва газ соҳаси мутахассиси – Рустам Ёдгоровга соҳани яхши биладиган танишларининг маслаҳати асқотди. Уларнинг ёрдами билан хонадонига қуёш фотоэлектр станцияси ва қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатилди.