G
enby!

"Зулфия" Мирзо Карим шеъри, Акбарали Алиёров ижроси.

"Зулфия" Мирзо Карим шеъри. Акбарали Алиёров ижроси. Очилмайди кўнглинг қулфия, Ишқ боғимда армон елмасин. Зулфинг ўйнаб, жоним Зулфия, Ўзинг келгин, раҳминг келмасин! Мажнун мисол бўлсам девона, Лайли бўлгин нози мастона, Қалбим қаср, кўнглим остона, Ўзинг келгин, раҳминг келмасин! Бу дунёда сулувлар бисёр, Бевафодан дил мудом ҳушёр, Юраккинам истаса, чин ёр, Ўзинг келгин, раҳминг келмасин! Мен раҳимга эмасман муҳтож, Маликам бўл, кийдрай кел, тож, Гар боришга топмасам илож, Ўзинг келгин, раҳминг келмасин! Қўшиқ айтгим келди, исмингга, Гулдан қиёс излаб жисминга, Мирзолар шеър битди ҳуснингга, Ўзинг келгин, раҳминг келмасин! Очилмайди кўнглинг қулфия, Ишқ боғимда армон елмасин. Зулфинг ўйнаб, жоним Зулфия, Ўзинг келгин, раҳминг келмасин!

Смотрите также