G
enby!

"Айрончи қиз" "Айронтепа"да ёзилганми? #ayron

Ҳар бир жойнинг ўз манзараси, ўзига хос жиҳатлари бўлади.Агар гап таомлар масаласида бўлса , бу ўзига хослик яна ҳам турфа кўриниш олади:айтайлик , Бўканинг оши, Чинознинг балиғи, Паркентнинг кўк сомсалари, Пискентнинг узумлари..., биз томонларнинг “Айронтепа” си ҳам ўз бренди- айрони билан ҳам бугунги кунда вилоятимизгина эмас, бутун мамлакатимизда, қолаверса, қўшни давлатларда ҳам маълум ва машҳур. Бугунги кунда Тошкент томонлардан ўзимизнинг “Тошкент денгизи”, Бўка ва Бекобод туман ва шаҳарларига, қолаверса, Сирдарё, Жиззаҳу водий вилоятлари , шунингдек, қўшни Тожикистон , Қирғизистон ...томонларга йўл олган ва шу томонларга йўли тушган ким борки, “Айронтепа”га бир тўхтаб,айронми , чалобми, гўжами- ҳар тугул бирон бир чанқовбосди ичиб кетиши турган гап. Айронгўжанинг ҳам турлари кўп: гуручли, буғдойли, переловкали ...ва албатта , райхон, олма бўлаклари қўшилган , райҳон ифорли, туз ва қалампири тобига келтирилган муздеккини айрон ! Ҳозирги кунда “Қорақўйли" маҳалласининг марказига айланган ва қатор емакхоналар , миллий таомлар ошхоналари , балиқ пиширадиган жойлар ҳамда кафеларга туташ,деярли элликка яқинлашиб қолган айрончилар нуқталарида сизни очиқ чеҳра билан кутиб олиб, бажону дил хушҳўр муздеккина айрон билан сийлашади.

Смотрите также