Товуқ йилида туғилганлар қандай одамлар? #muchal
1957, 1981, 1993, 2005, 2017, 2029 йиллар Товуқ йилига киради. Товуқ йилида туғилган инсонларнинг кучли томонлари – улар кучли, ўзига ишонган, ғалабага интилувчан, масъулиятли, омадли. Камчиликлари – димоғдор, танқидчи. Товуқ йилида туғилган инсонлар ўзларига юқори баҳо берадилар, ақлли. Аммо ўзларига керагидан ортиқ ишониши кўпинча афсус чекиб қолишларига сабаб бўлади. Улар ҳаётда энг яхшисига эришишга интилиб яшайдилар. Товуқларнинг ўзига ишончи уларни ашаддий танқидчига айлантиради. У жамоада ўзининг борлигини эслатиб туради ва кишилар олдида ўз нуқтаи назарларини баралла айтишдан тортинишмайди. Рақобатлашишни, ғалаба қилишни яхши кўради. аммо гоҳо мағлубиятлар ва қийинчиликлар мағрур Товуқларнинг иззат-нафсига қаттиқ тегади. Товуқ ҳар ишда ўзига эътибор қаратишга интилади, агар уни сезишмаса, уни мақташмаса, бундан жуда қийналади, хафа бўлади. Баъзи нарсаларда жуда интизомли, баъзи нарсаларда қизғанчиқ, доим ўз хавфсизлигини таъминлаб қўйишга интилади. Товуқлар ҳаётда янгиликларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлса-да, бу уларнинг жасурлик кўрсатиши, муҳаббати учун курашиши ва шон-шуҳратга эришишида тўсқинлик қилмайди. Товуқ оиласидаги тўкинликни таъминлай олади, меҳрибон. Бу йилда туғилганлар доим урфда кийинишга ҳаракат қилишади, қимматбаҳо ва оригинал буюмларга ишқибоз. Товуқ йилида туғилган кишилар жуда ватанпарвар инсонлар, жамиятда фаол фуқаролардир. Товуқ мусобақалашишни яхши кўради, бизнесда, спортда ва севгида ҳам муваффақиятга интилади. Яқинларини қизғаниб, авайлайди. Масъулиятли, ўзига ишонган, баъзида ортиқча оптимист ҳам. Камчиликларидан яна бири шуки, Товуқлар ўз фикрини тўғридан-тўғри билдиришда ноўрин вазиятни танлайди, ўрни бўлмаган жойда кераксиз гапни гапириб қўяди. Ўзи билмаган ҳолда кимнингдир сирини сотиб қўяди. Товуқ йилида туғилган эркакларни буйруқ беришга одатланиб қолган етакчи дейиш мумкин. Улардан ажойиб бошлиқлар чиқади, хато ва камчиликларини ёқимли ташқи кўриниши ва ширин сўзлари билан ниқоблай оладилар. Товуқ йилида туғилган аёллар ҳам ўзларининг жасурлиги ва ўз кучларига ишониши билан ажралиб туради. Улар ташқи кўринишлари қанақалигидан қатъий назар ўзларини чиройли тута оладилар. Бундай аёллар интилувчан, дунёқараши кенг, бизнесда омадли. Товуқ йилида туғилган инсонлар кимнидир севиб қолса, турли йўллар билан бўлса-да, ёқтирган кишисининг кўнглини топишга ҳаракат қилади. Афсуски, кўп ҳолларда Товуқлар учун шу интилиш ва кураш жараёнигина қизиқ бўлади. Севгисига эришгандан сўнг қизиқиши дарҳол сўнади, узоқ вақтли романтик муносабатлар улар учун эмас. Тўғрисўзлиги боис кўпинча ҳатто дўстлар даврасида ҳам душман орттириб олиши мумкин. Товуқлар ўзлари барчани танқид қилишни яхши кўрса-да, ўзига нисбатан танқидни кўтара олмайди. Товуқ йилида туғилганларнинг дидлари нозик ва улардан яхши дизайнерлар чиқади. Улар театр, кино, эстрада соҳасида ҳам омадли касб эгаси бўлишади. Товуқлар феъл-атворида яна бир кучли жиҳат ажралиб туради – уларда кучли жанговор руҳ бор. Шу боис улардан яхши сиёсатчилар, ҳарбийлар, қонун ҳимоячилари етишиб чиқади. Товуқ йилида туғилган машҳурлар орасида Япония императори Акихито, Рабиндранат Тагор, Жузеппа Верди, Нильс Бор, Юрий Никулин, Кристофер Ламберт, Натали Портман, Элайжа Вуд, Жастин Тимберлейклар бор. #Ўзбекистон #Юмористик #Туризм #Музика #Кун #Тарих #тақдир #бурж #O‘zbekiston #Yumoristik #Turizm #Muzika #Kun #Tarix #muchal #taqdir #burj