G
enby!

Тошкент вилоят хокими тадбиркорларга мурожаати!

Ҳурматли Зойир Тойирович! Сиз бугунги чиқишингизда «ҳар бир тадбиркорнинг муаммосига шахсан ёрдам бераман, ҳимоя қиламан» деб айтдингиз. Лекин мен шахсан 3 йилдан ортиқ вақт мобайнида ҳар куни, ҳар ой, ҳар йили қон-қардек қилиб топган 4,5 миллиард сўм маблағимни қонуний тарзда — суд қарорига асосланиб — Тошкент вилояти ҳокимияти ва “Автойўл” корхонасидан ола олмаяпман. ✅ Суд қарори бор ✅ МИБ ижрога чиқарган ✅ Ёзма ва оғзаки ваъдалар берилган ❌ Амалда тўлов йўқ – 3 йилдан бери қасддан тўланмаяпти Сиз, ҳурматли Зойир Тойирович, Тошкент вилояти ҳокими сифатида ички йўлларингизга асфальт ётқизишга топшириқ бердингиз, лекин тадбиркорнинг ҳақи — қонунда белгиланган қарз пул — ўз вақтида тўланмади. Агар ҳақиқатданам айтган гапингизда тураман десангиз, бир тадбиркорнинг қонуний ҳақини қайтаришдан бошлансин амалиётингиз.

Смотрите также