G
enby!

Термез жаҳон бозори Сурхондарё

Термез Халқаро Савдо Марказига бордим🇺🇿Афғонистон чегарасига яқин худуд. Ўзбекистон Афғонистон Халқлари эмин эркин савдо қилишмоқда. Термез Халқаро Савдо Маркази халқаро стандартлар асосида Ҳурматли Президентимизнинг саъйи ҳаракатлари билан барпо этилди, яқинда бир йил ҳам бўлибди очилганига. Маҳсулотлар Ўзбекистон бозорлари, маркетларидан анчаааа арзон. Тиббиётни ҳам йўлга қўйишган Akfa Medlayn жамоаси Афғонистон, Ўзбекистон фуқароларига сифатли тиббиёт хизматини кўрсатмоқдалар, айниқса Афғонистон фуқароларининг кўплари малакали тиббиёт хизмати учун ҳам келаётганларини айтдилар. Akfa Medlayn тиббиёт хизмати Тошкентдаги марказий шифохона нарҳларидан 50 фоиз арзон ва қандайдир яна нарҳларни тушиши бўйича имтиёзлари ҳам бор. Бу ерда жаҳон бренди бўлган Hilton oteli ҳам бор бўлиб нарҳлари жаҳон бўйлаб фаолият юритаётган Hilton otelларидан нарҳи бўйича анча арзон яъни 50 💵 доллардан бошланади. Ўта қиммат бўлган пирамида ва бошқа жойларга боргандан кўра Сурхондарёга келиб Термез Халқаро Савдо Марказидаги Hilton oteliда дам олиб қолишингиз мумкин. Шунингдек чўнтакбоп жаҳон стандартлари асосида қурилган Hostelларида киши бошига 150 минг сўм тўлаб бемалол дам олишингиз мумкин. Миллий, Афғон ва жаҳон овқатланиш ресторанлари ишлаб турибди, нарҳлари арзон, маззали таомлар. Фарзандларингиз ўйнаши учун парклар бор. Чиройли фантанлар, дам олиш жойлари, спорт майдончалари ишламоқда. Бозорларида дунё маҳсулотлари, дунё брендлари асосидаги барча маркетлар ишлари йўлга қўйилган. Термез Халқаро Савдо Марказида ўзимизнинг Ўзбек фуқароларининг 1200 таси амалий иш билан таъминланган, ойлик маошлари 4-5 миллион сўм атрофида, ёмон эмас. Шунингдек Афғонистон фуқароларининг 200 таси ҳам амалий иш билан таъминланганлар. Тўғриси Термез Халқаро Савдо Марказини Дубайдек, Туркиядек дам олиш жойларига ўхшатдим. Табиати аъло, кислородга тўйинган. Мақсадим Афғонистонга ўтиш эди, лекин ўзимизнинг юртда Термез Халқаро Савдо Марказида Афғонистон фуқароларини ичида юриб кўришиб суҳбатлашиб Афғонистонда юргандек бўлдим. Афғонистон фуқаролари ўта меҳрибон, оқибатли, хушмуомалали, покиза кийинган инсонлар экан. Толибон Ҳукуматининг Термез Халқаро Савдо Марказидаги вакили Саид Зайир Шайх билан кўришиб суҳбатлашдим. Жаноб Саид Зайир Шайх ўз сўзида, агар Фарғона вилоятидан ва бошқа юртлардан Ўзбек қардошлари келиб шу савдо марказидан маҳсулотлар ҳарид қилсалар, ман ҳамма Афғонистон савдогарларига айтаман маҳсулотларни янада Ўзбекистон фуқаролари учун арзон сотишларини, бемалол келишсин, деди. Толибон Ҳукуматининг вакилида тинчликпарварлик, дўстликпарварликни кўрдим. Афғонистон Ўзбекистон доимо азалдан дўст қардош бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади. Бир нарсани сездимки Термез Халқаро Савдо Марказини жаҳон стандартлари асосида барпо қилишда ўз ҳиссасини қўшган машҳур олигарх бизнесмен, Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг катта ҳиссаси борлигини. Лекин нима бўлганда ҳам Термез Халқаро Савдо Марказига албатта келинг, келганингизга асло афсусланмайсиз. Йўл азоб, узоқ, десангиз 🚂 поезд ва ✈️ самолёт қатновлари бор. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовга ҳам катта раҳмат Сурхон Алпомишлари юртини кундан кунга ҳар томонлама обод қилаётгани учун 🇺🇿🤝 https://t.me/Nigora_Alimova

Смотрите также