Жазодан қутулиб қолаётган узунлик "эркатой ўғри" (янги тафсилотлар)
Таҳририятимизга Денов тумани "Водий" маҳалласи, "Олтин водий" кўчаси, 56 уйда яшовчи Бунёд Бойматовдан мурожаат йўлланганди. Унда келтирилишича, шу йил 11 январь куни унинг ҳовлисига ўғри тушган. Биз мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида жиноят содир этилган манзилда бўлдик. Хўш, аслида ўғирлик қандай содир этилганди? Қизиқ, агарда матбуот ва ижтимоий тармоқлар бонг урмаганда гумондор очиқликда қолаверармиди? Бу унга онаси раҳбар бўлганлиги учун имтиёзми? Қолаверса такроран содир этилган ушбу жиноят тўғри малакаланганми?