G
enby!

Кумуш Раззоқова кийимини мақтаган қўшиқчи ва ўжар куз гуллари ҳақида

Чодирхаëлнинг бугунги меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Кумуш Раззоқова мамлакат шоу-бизнесидаги воқеалар¸ҳусусан баъзи қўшиқчиларнинг такаббурона баëнотларига муносабат билдирди. Ўз фаолиятини 1978 йилда бошлаган таниқли хонанданинг исми шу кунларда Ўзбекистон мусиқа оламидаги қатор воқеалар сабаб яна тилга тушди. Америка Овозига суҳбат берган Наргиз Зокирова ўз ижодини Кумуш Раззоқова билан биргаликда бошлаганини фаҳр билан айтди. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўз суҳбатларидан бирида “Мен биттагина Юлдузман. Эҳтиёт қилиб, ол юлдузингни деганидан кейин , мухлислар ўзбек санъати осмонида юлдузлар кўп экани улардан бири Кумуш Раззоқова эканлигини айтишди. Мухлислар Кумуш Раззоқованинг қўшиқларини кетма-кет ижтимоий тармоқларга қўйиб ўз севгисинио изҳoр қилишди. Қулоғимиз тагида Кумуш Раззоқова ижросида жаранглаëтган қўшиқ тўқсонинчи йиллар ифорини биз томон элтади.

Смотрите также