Фарғонанинг Қувасойида Марказий Осиёда ягона керамогранит заводи очилди
Мустақиллик байрами арафасида Фарғонада яна бир йирик инвестициявий лойиҳа амалга оширилди."Қўқон" эркин иқтисодий зонаси Қувасой филиалида замонавий технологиялар асосида керамогранит плиталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Crown Ceramic” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ўз фаолиятини бошлади. Корхонанинг фойдаланишга топшириш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, “Crown Ceramic” асосчиларидан бири Сианг Ченгганг, инвесторлар, тадбиркорлар, корхона ишчи-мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Батафсил видеокўрсатувда